Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева, Рустам Қосимов ва Қудратилла Рафиқов иштирок этган йиғилишдан журналистлар чиқариб юборилди. Журналистларга босим ҳам бўлган

Танзила Норбоева, Рустам Қосимов ва Қудратилла Рафиқов иштирок этган йиғилишдан журналистлар чиқариб юборилди. Журналистларга босим ҳам бўлган

Фото: «Kun.uz»

9 март куни Касаба уюшмалари федерацияси мажлислар залида Аёллар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида журналистлар мажлис бошлангандан чамаси бир ярим соат ўтиб тадбирдан чиқариб юборилган.

Kun.uz нашрига кўра, MY5 телеканали мухбири Юлдуз Олимова юзага келган ҳолатни қуйидагича баён қилиб берган:

«Республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари томонидан 6 март куни белгиланган вазифалар, унинг ижроси, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахборотлар тингланиши кўзланган эди. 1 750 нафар иштирокчи учун ўтказилаётган видеоселекторда республика махсус комиссияси аъзолари — сенат раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва федерация раиси Қудратилла Рафиқов иштирок этди. Ҳудудлар кесимида олиб борилаётган ишлар юзасидан одатий ҳисобот маърузалари билан бошланган тадбир эндигина президиумдагиларнинг ғашига тегиб, конкрет жавоблар талаб қилинган бир пайтда, федерация раиси томонидан Фарҳод Маҳмудов орқали ОАВ вакилларининг чиқиб кетиши сўралди.

Энг қизиғи, мажлислар залидан чиққан журналистлар олдига уюшма матбуот хизмати раҳбари келиб, материал эфирга берилиши олдидан уларга кўрсатилиб, рухсат олиш кераклигини уқтирди. Шахсан мен бу таклифга рози эмаслигим ва бор маълумотни халққа холис етказишим, бу жараёнга уларнинг аралашуви нотўғри эканини тушунтиришга киришдим. Шундан сўнг, матбуот котиби тадбир ташкилотчиларидан бири бўлган Сенат ахборот хизмати ходимлари ёнига келиб, MY5, «Севимли», «Daryo.uz» ва «Халқ сўзи» мухбирларини улар фаолият юритувчи ташкилот раҳбарларига чиқиб, тийиб қўйишларини сўради. Буниси энди жуда ошиб тушди», – деган тележурналист.

«Daryo.uz» мухбири Миролим Исажонов ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлаган ва «Фейсбук»даги саҳифаси орқали Касаба уюшмалари федерацияси катта мажлислар залида Аёллар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида журналистлар мажлис бошлангандан чамаси бир ярим соат ўтиб тадбирдан чиқариб юборилгани ҳамда бунга аниқ изоҳ берилмагани ҳақида ёзиб қолдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг