Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кам таъминланган 1100 оила Президентнинг қимматбаҳо янги йил совғасига эга бўлди

Кам таъминланган 1100 оила Президентнинг қимматбаҳо янги йил совғасига эга бўлди

Фото: ЎзА

Навоий вилояти бўйлаб давом этаётган «Ҳар бир фуқаро Президент эътиборида» деб номланган тадбирлар доирасида кам таъминланган оилалар вакилларига маиший техника воситалари топширилмоқда.

«Xabar.uz» мухбирининг Навоий вилоятидан хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан вилоятдаги 1100 та кам таъминланган оилага газ плиталари, электр печлари бериляпти.

Ташаббус доирасида Кармана туманида ҳам кам таъминланган оилаларнинг 100 нафарига маиший техникалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг