Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадалик олимлар абадий тиш пломбаларини яратишди

Канадалик олимлар абадий тиш пломбаларини яратишди

Фото: «Hi-News»

Сайёрамиздаги кўплаб одамларнинг тиш билан боғлиқ муаммолари мавжуд. Деярли ҳар биримизнинг тишимизга пломба ўрнатилган. Аммо пломбалар узоқ муддат хизмат қилмайди. Уларни тез-тез алмаштириб туриш керак. Бироқ яқинда олимлар бир инсоннинг бутун умрига етадиган пломба материалини яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-News».

Пломбаларнинг тушиб қолиши ва парчаланишига асосан тиш ва пломба орасида кўпаядиган бактериялар сабабчи бўлади. У стоматолог шифокор ишининг сифатидан қатъи назар барибир пайдо бўлади. Пломбанинг янги тури эса анънавий пломбалардан фарқ қилади ва у бир неча ўн йил хизмат қилиши мумкин.

Пломбаларни ўрнатишда антибиотиклардан фойдаланилади, бироқ улар бир неча ҳафтагина таъсир кўрсатади. Янги пломбаларнинг ўзига хослиги унинг таркибида. Яъни унинг таркибига антибиотикларнинг нанозарралари аралаштирилган бўлиб, у қотишманинг мустаҳкамлигини яхшилайди, микробларга бардошлилигини оширади, шунингдек, унинг бу каби сифатлари вақт ўтиши билан йўқолмайди. 

Янги материалдан фойдаланган ҳолда ўтказилган дастлабки тажрибалар ўз самарасини кўрсатиб улгурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг