Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Каптива» билан тўқнашган «Спарк» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этган

«Каптива» билан тўқнашган «Спарк» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этган

Фото: «Xabar.uz»

Ёдингизда бўлса, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида Тошкент шаҳрида оғир йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганини хабар қилган эдик.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан «UzNews» сайтига маълум қилинишича, 2000 йилда туғилган, Жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицейнинг 3-курсида ўқийдиган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар бўлмаган ҳолда «Спарк» автомобилини бошқарган.

У билан бирга автомобилда 2000 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицейнинг 3-курс ўқувчиси, шунингдек, 1999 йилда туғилган, Жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси бўлган. ЙТҲ натижасида «Спарк» автомобили ҳайдовчиси ва 2000 йилда туғилган йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган  Яна бир 18 ёшли бошқа йўловчиси турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.

Гувоҳларнинг айтишича, «Спарк» автомашинаси «Uzbekneftegaz» автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаси  ёнидаги автомобилларни ювиш шохобчасидан чиқиб келаётган «Каптива»га келиб урилган. Айрим тахминларга кўра эса ҳодиса — «Спарк» автомашинасини Давлат йўл патрул хизмати ходимлари қувлагани оқибатида келиб чиққан. Аммо бу хабарни тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг