Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгуси йили 25 минг нафар ўқитувчига эҳтиёж юзага келиши кутилмоқда

Келгуси йили 25 минг нафар ўқитувчига эҳтиёж юзага келиши кутилмоқда

Ўқитувчи касби шарафланиши шарт.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Айни пайтда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтаяпти. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.

Анжуманда вазирнинг маълум қилишича, ҳозир ўнинчи синфда ўқиётган ўқувчиларнинг ўн биринчи синфга ўтиши ва республикамиз бўйлаб ўнинчи синфларга янги ўқувчилар олининиши муносабати билан Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 25 минг нафар ўқитувчига эҳтиёж юзага келади.

Бу муаммо келажакда олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларидан ишдан бўшаган ўқитувчилар ҳисобига ҳал қилиниши режалаштирилган. Шунингдек узоқ қишлоқлардаги яроқсиз таълим муассалари янги ўқув йилигача тўла таъмирланиши мўлжалланган.
  

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг