Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кемерово фожиасига қайтиб: «Зимняя вишня» мутасаддилари ёнғин хавфсизлиги тизимидаги носозлик ҳақида аввалдан билишган

Кемерово фожиасига қайтиб: «Зимняя вишня» мутасаддилари ёнғин хавфсизлиги тизимидаги носозлик ҳақида аввалдан билишган

Фото:«ТАСС»

Бугун, 16 апрель куни жорий йилнинг 25 мартида Россиянинг Кемерово шаҳрида 64 кишини ҳаётдан олиб кетган ёнғин билан боғлиқ янги тафсилотлар эълон қилинди. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзмоқда.

Маълум бўлишича, 2016 йилда «Системный интегратор» компанияси «Зимняя вишня» савдо марказида ёнғин хавфсизлиги тизимини текширганида мазкур тизимда жуда кўп камчиликлар аниқланган. Уларни тўлиқ бартараф этиш учун керак бўлган 7 миллион рубл маблағ эса бино учун масъул бўлган Юлия Богданова томонидан ажратиб берилмаган.

Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғин қурбонларининг 41 нафари ёш болалар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг