Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулдаги теракт учун жавобгарликни «Толибон» ўз бўйнига олди

Кобулдаги теракт учун жавобгарликни «Толибон» ўз бўйнига олди

Фото: «Евронюс»

Афонистондаги «Толибон» террористик гуруҳи Кобул шаҳридаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида юз берган теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда «Евронюс» хабар берди.

Гуруҳнинг матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид интернет орқали ушбу маълумотни тарқатган. «Кеча «Интерконтинентал» меҳмонхонасига ҳужум қилинди. Бизнинг шаҳид бўлишни хоҳлаган беш мужоҳидимиз ушбу ишни амалга оширди», — дея хабар тарқатган Забиуллоҳ Мужоҳид.

Ҳужум 12 соатдан сўнг тўхтатилган ва барча ҳужумчилар йўқ қилинган.

Тахминан 6 киши вафот этган. Шулардан 5 нафари афғон ва биттаси миллати аниқланмаган хорижлик фуқародир.

«Ҳужум тўхтатилди, барча босқинчилар йўқ қилинди, 126 киши қутқариб қолинди, шундан 41 нафари хорижликлардир», — дея баёнот берди Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Дониш. Унинг сўзларига кўра босқинчилар 4 киши бўлган.

«Толибон» матбуот котиби эса «меҳмонхонанинг америкалик ва бошқа ерлик босқинчилар билан тўла бўлгани ва улардан бир неча ўн нафари ўлдирилгани»ни иддао қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги олдинроқ ушбу ҳужум бир неча йилдан буён Покистон махсус хизмати билан алоқадорликда гумон қилинаётган, «Толибон»нинг ҳамкори бўлмиш Ҳаққоний гуруҳи томонидан содир этилганини айтган эди. «Биздаги маълумотларга қараганда ҳужумни Афғонистон ташқарисида ўрнашиб олган Ҳаққоний ташкилоти амалга оширган», — дейилган вазирликнинг баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг