Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўпқавқатли уйларда лифтдан фойдаланиш пулли бўлади

Кўпқавқатли уйларда лифтдан фойдаланиш пулли бўлади

Фото: «metronews.ru»

Пекин жанубидаги эски кўпқаватли уйларида яшовчилар ниҳоят лифтлар пайдо бўлганидан хурсанд бўлишганди. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасидан юқори қаватларга бу «транспорт» турида кўтарилиш уларга қанчага тушишини билиб олишди.

Демак, бир марта лифтдан кўтарилиш нархи 0,2 юан (салкам 300 сўм) этиб белгиланди. Лифтни юргизиш учун махсус электрон билетдан фойдаланилади. Уй эгаларига лифтдан фойдаланиш бир ойга ўртача 100 юанга (тахминан 130 минг сўм) тушади, деб ёзади «metronews.ru».

Кекса кишилар аввалига бу янгиликдан хурсанд бўлишганди, энди эса улар одатдагидек зиналардан кўтарилишни маъқул кўришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг