Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Корея Телеком» Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун ўз автоматлаштирилган тўлов тизимини таклиф этди

«Корея Телеком» Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун ўз автоматлаштирилган тўлов тизимини таклиф этди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳон банки ҳамда «Корея Телеком» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жаҳон банки экспертлари билан пойтахт ҳудудида транспорт тармоқларини ривожлантириш, йўловчиларга ҳаракатланиш бўйича ахборотни инновацион усулларда етказиш масалалари муҳокама этилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жанубий Кореянинг «Корея Телеком» компанияси Тошкент шаҳрининг жамоат транспортларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди. Бу жамоат транспортлари, хусусан автобус, такси ва метрода йўловчиларнинг нақд пулдан фойдаланмасдан ҳаракатланиш имкониятини кўзда тутади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида автоматлаштирилган тўлов карталарини яратиш, пойтахтнинг марказий ҳудудларида уларни сотиш ва ахборотлаштирилган марказларни ташкил этиш белгиланган. «Корея Телеком» вакиллари автоматлаштирилган тизим Жанубий Кореянинг барча шаҳарларида муваффақиятли жорий этилганлигини таъкидлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг