Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кўринмас одам». Нима учун сизни ҳеч ким пайқамайди?

«Кўринмас одам». Нима учун сизни ҳеч ким пайқамайди?

Фото: «Shutterstock.com»

Инсон ўз-ўзидан бошқалар наздида кўринмас бўлиб қолмайди. Бу жараён болаликданоқ бошланади, ота-оналар ўзлари истамаган ҳолда фарзандининг шундай кўринишига сабаб бўлишади. Чунки атрофдагилар учун «кўринмас одам»нинг бўлиши жуда қулай. Аммо бунинг тубида жуда катта муаммолар мавжуд.

Масалан, фарзанднинг бошқа болалар билан солиштирилавериши, оилада ўз ўрнининг йўқлиги, ҳадеб турткиланавериши боланинг одамови бўлиб қолишига олиб келади.

Инсон ўзини қандай намоён этиши керак?

Кўпчилик инсонлар уни атрофдагилар сезмаётганига аҳамият беришмайди. Ҳатто айримларга бу ҳолат уларни «шафқатсиз ҳаёт»дан қутқарадигандек туюлади. Шу боис киши «кўринмас одам»га айланиш туфайли нималардан маҳрум бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўриши керак. Шундан сўнг қуйидаги саволга жавоб бериши лозим: атрофдагилар учун кўринмас инсонга айланиш орқали қувончлардан воз кечиш яхшими?

Энг муҳими, атрофдагилар мен нима истаётганимни билади деган фикрдан воз кечинг. Бунинг учун аввало инсон ўз-ўзига «айни дам мен нимага муҳтожман?» деган саволни бериши даркор. Шу тариқа ўз олдингизга аниқ мақсадлар қўйинг. Нима истаётганингизни аниқлаганингиздан сўнг, уни атрофдагилар олдида ҳам намоён этиш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг