Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: олимлар уй юмушлари билан шуғулланувчи аёлларни огоҳлантирди

Коронавирус: олимлар уй юмушлари билан шуғулланувчи аёлларни огоҳлантирди

Фото:«Газета.ру»

«SPI-B» гуруҳидан бўлган инглиз олимларининг таъкидлашича, кўплаб аёлларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли юқори. Чунки улар кўпроқ уй юмушлари билан шуғулланишади, хусусан кўпроқ кир ювишади. Кир ювиш асносида инфекция юқтириш хавфи жуда юқори. 

Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри ёзган.

COVID-19 инфекцияси тўқима ва сиртларда уч кунгача яшовчан бўлади, натижада уй юмушлари билан шуғулланувчи уй бекалар учун хатар кучаяди. 

Олимларнинг фикрича, бир неча авлод вакиллари билан яшайдиган оилаларнинг уй бекалари энг катта хавф остидадир.

Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланганидан бери расман 36 миллиондан ортиқ ҳолатлар рўйхатга олинди, шундан 27 миллиони соғайган ва миллиондан ортиқ беморлар вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг