Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кредит бюроларини рўйхатга олиш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди

Кредит бюроларини рўйхатга олиш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди

Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

Кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик шахслар ва (ёки) норезидент юридик шахслар кредит бюросининг муассислари бўлиши мумкин.

Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Марказий банкка ариза берилади.

Бунда, жумладан камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.

Марказий банк ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва унга лицензия беради ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг