Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кундузи ухлашнинг нимаси хавфли?

Кундузи ухлашнинг нимаси хавфли?

Фото: «АиФ»

Кундузи кўп ухлашга одатланган кишилар, фақат кечаси ухлайдиган одамларга нисбатан Альцгеймер хасталигига мойил бўлишади. Вашингтон университети шифокорлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақида «АиФ» хабарида маълум қилинган.

Олимлар ўтказган тадқиқотларда ўртача ёши 66да бўлган 189 киши қатнашди. Фитнес-трекерлар ёрдамида шифокорлар тажриба иштирокчиларининг биологик фаоллигини 14 кун давомида кузатишган, шунингдек уларнинг бош мияси магнит-резонанс томографиясидан ўтказилган.

Аниқланишича, мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи амилоид бляшкалари бор кишилар кундузи кўп ухлаб, кечаси уйқу бузилишидан азият чекишар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг