Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Kun.uz» фаолиятига тўсқинлик қилган бозор ходимлари ишдан бўшатилди

«Kun.uz» фаолиятига тўсқинлик қилган бозор ходимлари ишдан бўшатилди

Фото: «Kun.uz»

28 март куни «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий» бозори) ҳудудида «Kun.uz» ижодий гуруҳи журналистик фаолиятини амалга оширишда бозор маъмурияти ходимлари томонидан тўсқинликка учрагани ҳақида хабар берган эдик.

«Kun.uz» нашрининг маълум қилишича, 29 март куни «Toshkent trade center» МЧЖ («Тошкент савдо маркази» ёхуд собиқ Абу-Сахий бозори) маъмурияти Бош директор Алишер Хусаинов ва «Kun.uz» ходимлари иштирокида ижодий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига тўсқинлик бўлгани юзасидан очиқ суҳбат уюштирилди. Мавжуд далиллар ва тушунтиришлар натижасида бозор маъмурияти бош директори воқеадан бехабар эканлигини ва юзага келган кўнгилсиз воқеа учун узр сўраб, хизмат текшируви ўтказишга буйруқ бериши ҳақида маълум қилди.

30 март куни хизмат текшируви жараёнида корхонанинг айрим ходимлари томонидан «Kun.uz» электрон  оммавий ахборот воситаси​ вакилларига нисбатан ҳурматсизлик билдирилиб, номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланди.

Текширув хулосасига асосан, Тезкор ишлар ва режим назорати бошлиғи ўринбосари Т.Д.Идрисалиев, Инфраструктурадан фойдаланганлик ҳамда бино ва иншоотларнинг ижараси учун тўловлар назорати бўлими менежерлари Р.Х.Хотамов, М.М.Шарипов ва Б.Б.Джураев, шунингдек савдо маркази Хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажариб турган видеокузатув хизмати катта оператори Б.Р.Сайидов эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниб, ишдан бўшатилган.

Шунингдек, корхонанинг Инфраструктурадан фойдаланганлик ҳамда бино ва иншоотларнинг ижараси учун тўловлар назорати бўлими бошлиғи А.Э.Аҳмедов, Хавфсизликни таъминлаш бўйича хизмат бошлиғи У.Раҳимов ва бошқа бир қатор ходимлар қаттиқ огоҳлантирилиб, Бош директорнинг биринчи ўринбосарига бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш лозимлиги қатъий таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг