Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Курсантлар ўртасида фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Курсантлар ўртасида фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида 2018 йилда ўтказилган фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган курсантларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 5-29 ноябрь кунлари Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўртасида ҳарбий-касбий тайёргарлик, инглиз тили, информатика ва математика фанларидан олимпиада (иккинчи Республика босқичи) ўтказилган эди. Унда ғолибликни қўлга киритганлар 2019 йилнинг март-май ойларида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида фанлар бўйича ўтказиладиган курсантлар олимпиадасида қатнашади.

Фан олимпиадаларининг якуний натижалари:

  • Ҳарбий-касбий тайёргарлик бўйича умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин — Қуролли Кучлар академияси;

2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;

3-ўрин — Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти.

  • Инглиз тили фани бўйича умумжамовий ҳисобда:

1-ўрин — Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультети;

2-ўрин — Қуролли Кучлар академияси;

3-ўрин — Олий ҳарбий авиация билим юрти.

Информатика фани бўйича ҳам ўринлар худди юқоридагидек тақсимланди.

  • Математика фани бўйича эса кўрсатилган натижалар қуйидагича:

1-ўрин — Қуролли Кучлар академияси;

2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;

3-ўрин — Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факултети.

Тадбир давомида Мудофаа вазирининг буйруғига биноан фан олимпиадасининг яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган курсантлар ва жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, Академияда «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида III Параосиё ўйинларининг чампион ва совриндорлари билан учрашув ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг