Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Куёвга совға қилинган машинани қайтариб олса бўладими?

Куёвга совға қилинган машинани қайтариб олса бўладими?

Фото: «africanmanager.com»

«2013 йилда куёвимга машина совға қилгандим. Бу нарса нотариал расмийлаштирилган. Шуни қайтариб олса бўладими?»

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналининг жавобига кўра:

Бу масала Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Унга кўра қуйидаги ҳолларда суд орқали ҳадя шартномасини бекор қилинишини талаб қилиш мумкин:

  • ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда;
  • агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса;
  • якка тадбиркор ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадяси.

Бундан ташқари ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг