Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лас-Вегасдаги отишма қурбонларининг қариндошлари 275 минг АҚШ доллари миқдорида пул олишади

Лас-Вегасдаги отишма қурбонларининг қариндошлари 275 минг АҚШ доллари миқдорида пул олишади

Фото: «Коммерсант»

2017 йил 1 октябрда Лас-Вегасдаги мусиқий фестивал пайтида Стивен Педдок отиб ташлаган 58 кишининг қариндошлари 275 минг доллардан эҳсон пули олишади. Бу ҳақда «Associated Press» агентлигига асосланиб ТАСС хабар бермоқда. Лас-Вегас қурбонлари фондига жами 31,5 миллион доллар пул тушган.

«Пулларни ўтказиш 5 мартдан бошланади, яна ўнта жабрдийдага ҳам 275 минг доллардан берилади», — дея хабар беради фонднинг расмий вакили Ховард Стат.

Жамғармага пул ўтказганлар орасида канадалик қўшиқчи Селин Дион (1 миллион доллар), «Ultimate Fighting Championship» (UFC) бошлиғи Дейна Уайт (1 миллион доллар), АҚШнинг «Окленд рэйдерс» футбол клуби, боксчи Майк Тайсон бор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 октябр куни Лас-Вегасдаги «Mandalay Bay» меҳмонхонаси яқинида ўтаётган мусиқа фестивали томошабинларига қарата Стивен Педдок меҳмонхонадаги номеридан туриб ўқ узган эди. Оқибатда 58 киши ҳалок бўлган, 489 киши яраланган эди. Полиция етиб келгунга қадар Педдок ўз жонига қасд қилади. Федерал қидирув бюроси уни террорчи ташкилотларга алоқадор эмас деб топган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг