Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон қотилликлар сони бўйича илк бор Нью-Йоркдан ўзиб кетди

Лондон қотилликлар сони бўйича илк бор Нью-Йоркдан ўзиб кетди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Оғир жиноятлар статистикаси юритила бошлаганидан сўнг илк бор Лондон қотилликлар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди. Бу ҳақда «Independent»га асосланиб, «Lenta.ru» нашри хабар берди.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра 2018 йилнинг февраль ойида Буюк Британия пойтахтида 15 киши пичоқланиш натижасида вафот этган ва ўлганларнинг 9 нафари 30 ёшдан кичик бўлган. Нью-Йоркда эса бу борадаги ҳисоб 14 та.

Шу вақтда Лондонда 22 ўлим зўрлик оқибатида юзага келган бўлса, Нью-Йоркда бундай қотилликлар сони 21 та. Ҳар икки шаҳарда тахминан 8,5 миллион киши яшагани ҳолда Нью-Йоркда оғир жиноятчилик 1990-йиллардан буён 87 фоиз камайган бўлса, Лондонда жиноятчилик мунтазам ошиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг