Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лондонлик таксичилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатади

Лондонлик таксичилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатади

Фото: «Twitter.com»

Август ойидан бошлаб Лондондаги кэблар (такси машиналари) юраги уришдан тўхтаган йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида дeфибpиллятopлар билан таъминлана бошлади, деб хабар берган «Standard.co.uk».

Лондондаги шошилинч тиббий ёрдам хизмати мутахассислари таксичиларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва электрон қурилмалардан фойдаланиш бўйича олти ойлик ўқув курслари ўтишди.

Фавқулодда вазият содир бўлганда, яъни йўловчининг соғлиғи ёмонлашганда такси ҳайдовчиси «GoodSAM» иловаси ёрдамида қутқарув хизмати диспетчери билдан боғланади. «Тез ёрдам» машинаси етиб келгунича таксичининг ўзи юрак массажини амалга ошириши ва  дeфибpиллятopни ишлатиши мумкин. Агарда дeфибpиллятop йўловчининг юраги урмаётганини кўрсатса, ҳайдовчи электр разряддан фойдаланиши керак бўлади.

Эслатиб ўтиш керакки, кутилмаганда юраги тўхтаб қолган инсон ҳар дақиқада яшаб кетиш имкониятини 10 фоизга йўқотади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг