Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданият вазирлигининг марказ директори вафот этди

Маданият вазирлигининг марказ директори вафот этди

2017 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган Азамат Ҳайдаров бу ёруғ оламни тарк этди.

Азамат Ҳайдаров 1957 йил 20 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. 1980 йил Тошкент давлат Маданият институти, 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Бир неча йиллар масъулиятли вазифаларда, хусусан, Маданият ишлари вазирлигининг Академик ва халқ бадиий жамоалар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Малака ошириш» факультети декани, «Сиёсий  фанлар» кафедраси мудири, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари,  «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори,  Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий  ишлар республика илмий-методика маркази директори каби лавозимларда меҳнат қилиб, соҳа ривожига ҳисса қўшган, дейилади хабарда.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг