Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик” кўрик - танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди

“Маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик” кўрик - танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда  Сирдарё вилоятидаги жами 222 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик” кўрик -танлови ташкил этилди.

Уч босқичли тизимда ўтказилаётган ушбу танловда маҳалла раислари ўртасида ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад:

Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан хисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, буюк шоирларнинг нодир меросини, ибратли хаёти ва ижодий фаолиятини хар томонлама чуқур ўрганиш ва маҳалла аҳлининг миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган эътиборини янада ошириш, аҳолининг шеъриятга, китобхонликка бўлган маданиятини кенг оммалаштириш, фуқаролар йиғини раисларининг ижодий фаолиятини моддий ва маънавий рағбатланпириш максадида ташкил этилди.

Танловни ташкил этиш орқали қуйидаги вазифалар бажарилиши кўзда тутилади:

Маҳалла аҳолисининг барча қатламларини маҳалла раислари иштирокида '‘Шеъриятга ошно бўлган асло кам бўлмайди” шиори остида китобхонликга шеръхонликка, шеъриятга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда адабий муҳит шаклланишига эришиш назарда тутилган.

Танловнинг 1 босқичи – 222 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда туман (шаҳар) босқичи 19-27 июль кунлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.

Ушбу ўтказилган тадбирларда жами 550 нафар аҳоли ҳамда маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 2 август куни “Нуронийлар масканида” ўтказилган танловнинг якуний (вилоят) босқичида туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 11 та фуқаролар йиғинлари расилари иштирок этиб, 3 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Биринчи шарт- “Ўзбек мумтоз адабиёти билимдони”.

Бу шарт икки босқичдан иборат бўлиб биринчи босқичда иштирокчилар Ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари Яссавий, Лутфий, Навоий, Бобур, Машраб, Бердақ, Фурқат, Нодирабегим, Увайсийларнинг хаёти ва ижоди ҳақидаги саволга жавоб беради.

Иккинчи босқичда уларнинг ижодидан намуна ўқийди.

Иккинчи шарт - “Ифодали ўқиш”.

Бунда иштирокчи ўзи истаган замонавий ўзбек шеърияти ёки жаҳон шеърияти дурдоналаридан (жумладан, ўзининг ижодидан намуналар бўлса) ўқийди.

Сўнги учинчи шарт - “Ижодим сенга, маҳаллам”.

Бунда иштирокчи ўзи яшаб, фаолият олиб бораётган маҳалла, ундаги маънавий-маърифий мухит ҳақида қисқача саҳна кўриниши (жамоавий) намойиш этади.

Танлов якуни бўйича ғолиблар учинчи ўрин насиб этди.

1- ўрин Сардоба тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Номозов Суюнбой Норқўзиевич:

2 –ўрин Гулистон шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ишанқулова Фарида Қадирқуловна:

3- ўрин Ширин шаҳар “А.Темур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдурасулова мамлакат Мелиевна фаҳирли ўринларни эгаллашди.

Шунингдек тадбир якуни бўйича қолган 8 нафар иштирокчилар фаол иштирокчи номинатциялари.

Ушбу тадбирларда жами 95 нафар маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли иштирок этишди.

Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раисининг Диний маърифий масалалари бўйича ўринбосари С.Ўдаева чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг