Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz» сайти Мажбурий ижро бюроси директоридан эксклюзив интервю олди

«Xabar.uz» сайти Мажбурий ижро бюроси директоридан эксклюзив интервю олди

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Ўтган 2017 йил Ўзбекистонда туб ўзгаришлар ва янгиланишлар йили бўлди, дейиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тасдиқлангани ҳам шулар жумласидандир.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди ва мазкур органга ижро иш юритуви, электр ва газ таъминоти соҳаларида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан янги вазифалар қўйилди.

Истеъмолчилар электр энергияси ва газ учун тўловларни қачон амалга оширишлари керак? Қандай ҳолларда улар тармоқдан узиб қўйилади? Тармоққа ноқонуний равишда уланганларга нисбатан қандай чоралар ва жазолар кўрилади?

Ҳар хил товламачилик ва фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Бюро ходимлари махсус кийим (униформа) кийиб юриши белгиланган. Бюро ходимлари ҳам ушбу қоидаларга риоя этишмоқдами?

Айнан соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва юқоридаги саволларга жавоб олиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев билан суҳбатлашдик. Мазкур интервюни тез кунда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг