Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори ишдан олинди

Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори ишдан олинди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқандда ўқитувчиларни ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига мажбуран жалб қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги  Ўқитувчиларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши курашиш бўйича комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги 62-сонли махсус мактаб-интернати директори томонидан педагогларини ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд шаҳридаги 62-сонли  мактаб-интернати директори муассаса ҳовлисида ишчи-ходимлар иштирокида ободонлаштириш ишларини ташкил қилганлиги аниқланди. Бироқ мактаб раҳбари ободонлаштириш ишларини нотўғри тарғиб қилган, педагог жамоада норозилик кайфиятини уйғотган ва муассасада соғлом муҳитни ўрнатолмаган.

Комиссия тавсияси кўра мактаб-интернати директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Комиссия мактаб-интернати жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилган ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш, уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирилган.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг