Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилинди

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қарор билан Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ давлат хусусий шериклик хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этмоқчи бўлган талабгор Мактабгача таълим вазирлигига ариза беради.

Ариза 15 кунда кўриб чиқилади ва лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилса 7 кунда амал қилиш муддати 30 йил бўлган битим тузилади.

Шунингдек, ҳудуддаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология нарозати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича салбий хулосалари бўлса лойиҳалар 3 кун ичида рад этилади.

Бундан ташқари, низом билан давлат-ҳусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг