Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мардлар қўриқлайди Ватанни»  қўшиқлар кўрик-танловининг якуний босқичи санаси маълум бўлди

«Мардлар қўриқлайди Ватанни»  қўшиқлар кўрик-танловининг якуний босқичи санаси маълум бўлди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида «Мардлар қўриқлайди Ватанни»  қўшиқлар кўрик-танлови ҳамда «Посбониман муқаддас юртнинг»  номли шеърлар танловининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан 2015 йил 29 декабрда имзоланган «Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги шеър ва қўшиқлар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Танлов низомига кўра «Мардлар қўриқлайди Ватанни»  кўрик-танловида номинациялар бўйича ғолиб деб топилган ҳар бир қўшиқ муаллифларига диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофоти ажратилади:

• биринчи ўринга (1 та) – 3 000 000 (уч миллион) сўм;

• иккинчи ўринга (1 та) – 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм;

• учинчи ўринга (1 та) – 2 000 000 (икки миллион) сўм.

«Посбониман муқаддас юртнинг»  номли шеърлар танловининг ғолиблари Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмасининг дипломи ҳамда қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

• биринчи ўринга (1та) – энг кам иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдоридаги пул мукофоти;

• иккинчи ўринга (1 та) – энг кам иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдоридаги пул мукофоти;

• учинчи ўринга (1 та) – энг кам иш ҳақининг 3 (уч) баробари миқдоридаги пул мукофоти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг