Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марҳум журналист Фурқат Юсуповга «Олтин қалам» мукофоти берилади

Марҳум журналист Фурқат Юсуповга «Олтин қалам» мукофоти берилади

Марҳум журналист Фурқат Юсуповга «Олтин қалам» мукофоти берилади. Бу ҳақда «Kruz.uz» нашри хабар берган. 

«3 май «Жаҳон матбуот эркинлиги куни» фаол журналистларга топширилиши анъанага айланган «Олтин қалам» мукофотига акам Фурқат Юсуповнинг ишлари муносиб топилганидан жуда хурсандман.

Акам шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда оммавий ахборот воситаларининг роли ва хизмати жуда катта эканлигини, интернет журналистикаси соҳасида тезкорликни кучайтириш, устувор мавзулар устида изланиши кераклигини кўп айтарди. Афсус, мақсади сари озгина юриб улгурди ҳалос. Аммо, бугун унинг меҳнатлари баҳоланиб, ўзи орзу қилган мукофот совриндори бўлганидан ниҳоятда ҳурсандман!» дея қувончини изҳор этган журналистнинг укаси Искандар Юсупов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг