Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур оғриқ қолдирувчи дори воситалари инсультни келтириб чиқаради

Машҳур оғриқ қолдирувчи дори воситалари инсультни келтириб чиқаради

Фото: Likar.info

Олимлар инсульт ва юрак хуружига олиб келиши мумкин бўлган бутун дунёга машҳур айрим дори воситаларини аниқладилар.

Бундай хулосага тайванлик олимлар келишган. «Спутник»нинг «British Journal of Clinical Pharmacology» нашри хабарига асосланиб берган маълумотига кўра, хавфли дори воситалари орасида «ибупрофен», «диклофенак», «целекоксиб», «мефенамик кислота» ва «напроксен» ҳам бор.

Мутахассислар ушбу тажрибани 50 минг бемор устида ўтказган. «Анальгетик целекоксиб» энг хавфлиси деб топилди: уни қабул қилган 105 кишидан биттасида инсульт кузатилган. «Диклофенак» ва «напроксен» дори воситаларини қабул қилган ҳар 250 кишининг биттаси юрак мушаклари фаолиятида ўзгариш сезилган.

«Ибупрофен» қабул қилган 330 кишининг биттасида юрак билан боғлиқ муаммолар кузатилган.

Ушбу дори воситалари орасида энг кам хавф соладигани «мефенамик кислота» деб топилди. Уни қабул қилган ҳар 400 кишининг биттасида юрак етишмовчилиги билан боғлиқ муаммога дучор бўлган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг