Матбуот ва ахборот агентлиги Халқаро ноширлар ассоциациясига аъзо бўлади

Матбуот ва ахборот агентлиги Халқаро ноширлар ассоциациясига аъзо бўлади

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг Женева (Швейцария) шаҳридаги ваколатхонаси ёрдамида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Халқаро ноширлар ассоциациясига (The International Publishers Association —IPА) аъзо бўлиши юзасидан тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Халқаро ноширлар ассоциацияси миллий, минтақавий нашриёт уюшмаларининг дунёдаги энг йирик ташкилотидир. Африка, Осиё, Австралия, Европа ва Америка қитъасининг олтмишдан зиёд мамлакатида фаолият юритаётган саксонга яқин ташкилот унинг аъзоси ҳисобланади. Уюшма 5,6 миллиарддан ортиқ харидорни қамраб олган йирик бозорга эга. Ташкилот аъзолари ушбу бозорларда ўзларининг минглаб матбаа маҳсулотларини намойиш этиб боради.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Халқаро ноширлар ассоциациясига ташкилотга аъзо бўлиш ташаббуси билан чиқди. Яқинда агентликка Халқаро ноширлар ассоциациясидан мактуб келди ва унда ассоциация Бош котиби Жозе Боргино мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Шуни ҳисобга олиб, айни пайтда агентлик томонидан ташкилотга аъзо бўлиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг