Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Матиз» ёнаётганда одамлар видеога олиш билан банд бўлган

«Матиз» ёнаётганда одамлар видеога олиш билан банд бўлган

Фото: «kruz.uz»

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида «Матиз» русумли автомобил ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шу ҳодиса юзасидан ИИББ томонидан KRuz.uz мухбири Шуҳрат Саидаҳмaдовга маълумот берилди.

Унга кўра, 10-май куни соат 10:03да Элликқалъа тумани, Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли бўлган «Матиз» автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган. Ёнғин натижасида машинанинг мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларга зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт ўчирилган.

Матизнинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

ҚР ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахмановнинг сўзларига кўра, «Матиз» тутаб, ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонда видеога олиш билан машғул бўлган. Ҳеч ким «101»га ўз вақтида хабар бермаган. Абдирахмановнинг таъкидлашича, агар ўз вақтида хабар берилганида талафот унчалик катта бўлмас эди. Сабаби, ЁХБ 1 км га етмайдиган масофада бўлган. Одамлар эса ёнғин ҳақида хабар бериш ўрнига видеога олиб туравергани сабабли зарар миқдори катталашиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг