Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

29 март. Биринчи газета, музлаган Ниагара, «Соса-Соla» сотувда, майя ёзуви сири ва бошқа муҳим воқеалар   

29 март. Биринчи газета, музлаган Ниагара, «Соса-Соla» сотувда, майя ёзуви сири ва бошқа муҳим воқеалар    

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Қаҳрамонлар хотираси куни (Мадагаскар).
  • Юридик хизмат мутахассиси куни (Россия).
  • Ёшлар куни (Хитой).
  • Боганда куни (МАР). Бартелеми Боганда — Марказий Африка Республикаси мустақиллиги учун кураш етакчиларидан бири.

Воқеа-ҳодисалар

  • 168 йил (мил. авв.) — Биринчи газета (Рим, эълонлар тахтаси). 
  • 1461 йил — Таутон жанги. Англиядаги Қизил ва Оқ атиргуллар урушидаги энг қонли жанг.
  • 1638 йил — швед лютеранлари европаликлардан биринчи бўлиб Делавэр (Америка)да доимий яшаш учун маскан қуришди.
  • 1778 йил — инглиз капитани Жеймс Кук Ванкувер оролига қадам қўйган биринчи европалик бўлди.
  • 1795 йил — немис композитори Людвиг ван Бетховен Венада илк концертини берди.
  • 1848 йил — Ниагара шаршараси 30 соатдан ортиқ вақт тўхтаб қолди. Чунки Ниагара дарёси музлаб қолганди.
  • 1867 йил — Англияда Шимолий Америкада Канадага асос солиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
  • 1873 йил — Лев Толстой «Анна Каренина» романини ёзишга киришди.
  • 1886 йил — Иоганн Цукертортни енгган Вилгелм Стейниц шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпионига айланди.
  • 1886 йил — АҚШда «Соса-Соla» сотила бошланди.
  • 1940 йил — Англия банки қалбакилаштиришдан юқори даражада ҳимояланган, орасидан ингича металл ип ўтказилган илк қоғоз пулларни чиқарди.
  • 1947 йил — Мадагаскар тарихидаги энг йирик исёнлардан бири содир бўлди.
  • 1955 йил — Москвада Ю.Кнозоров кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди (унга бир йўла фан доктори даражаси берилди). У майя халқи ёзувларини ўқий олганди.
  • 1961 йил — Вашингтонликлар (пойтахтликлар) ҳам АҚШда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишди.
  • 1967 йил — Биринчи француз атом сувости кемаси сувга туширилди.
  • 1973 йил — Ветнам уруши тугади.
  • 1974 йил — АҚШнинг «Mariner 10» космик аппарати Меркурий сайёрасини суратга олди.
  • 1974 йил — Хитойнинг Сиан шаҳри атрофида икки минг йил аввал кўмилган «Терракот армия»ни маҳаллий аҳоли тасодифан топиб олди.
  • 1998 йил — Лиссабонда Европадаги энг узун кўприк очилди.
  • 2010 йил — Москва метросига террорчилар хуружи. 

Таваллуд кунлари

  • 1561 йил — Санторио Санкториус, италян шифокори, анатом, физиолог, биринчи бўлиб термометр ва томир уришини ўлчагични ишлатган (1636 йили в.э.).
  • 1629 йил — Алексей Михайлович, рус шоҳи (1676 йили в.э.).
  • 1790 йил — Жон Тайлер, АҚШнинг 10-президенти (1862 йили в.э.).
  • 1805 йил — Эжен Шнайдер, француз тадбиркори, дунёда биринчи бўлиб буғда ҳаракатланувчи локомотив ва пароходни қурган.
  • 1918 йил — Сэм Уолтон, америкалик тадбиркор, «Walmart» тармоғи асосчиси (1992 йили в.э.).
  • 1957 йил — Кристофер Ламберт, француз киноактёри.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг