Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳнат вазирлиги Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчилар учун талабларни эълон қилди

Меҳнат вазирлиги Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчилар учун талабларни эълон қилди

Жанубий Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида юртдошларимиз ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фуқаролар Кореяга ишга кетишлари учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат этишлари лозим.

Фуқороларга қўйиладиган асосий талаблар:

  1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.
  2. Номзоднинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши.
  3. Корейс тилини билиши.
  4. Судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга рухсат (хорижга чиқиш паспорти) мавжуд бўлиши.
  5. Корея Республикаси ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши.
  6. Соғлом бўлиш (ранг ажрата олмаслик касаллиги - дальтонизм бўлмаслиги)
  7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддат давомида ишламаган бўлиши лозим.

Эслатма: фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг