Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳнат вазирлиги Нукусда норозилик намойиши ўтказган аёллар масаласида изоҳ берди

Меҳнат вазирлиги Нукусда норозилик намойиши ўтказган аёллар масаласида изоҳ берди

Фото:«Makan.uz»

Нукус шаҳрида жамоат ишида қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун автомобиль қатнов йўлида норозилик намойиши ўтказганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тезкор ўрганиш ўтказган. Унинг натижаларини вазирлик ахборот хизмати тақдим қилди.

Унга кўра, жорий йил ноябрь ойида «Темир дафтар»га, «Аёллар дафтари»га киритилган камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Нукус шаҳрида 1 184 нафар ишсиз фуқаро қўшимча равишда маҳалла фуқаролари йиғинлари буюртмасига асосан жамоат ишларига жалб этилган ва уларга 817 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган.

Амалдаги тартибга мувофиқ, буюртмачи – иш берувчи томонидан жамоат ишларида бажарилган иш ҳажми тўғрисида далолатнома, жамоат ишига қатнашганлигини тасдиқловчи қайднома (табель) тақдим этилганидан сўнг мазкур ҳужжатлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кўриб чиқилиб, Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча маблағлари молиялаштирилиб берилади.

Ҳозирги кунга кадар фуқароларга 226 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди, қолган 591 миллион сўм маблағ Нукус шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилади.

Ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади. Маблағлар тўлиқ тўлаб берилгани ва айбдор мансабдор шасхларга чоралар кўрилганлиги тўғрисида маълумот кўшимча тақдим этилади, дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг