Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикадаги штатда бир йилда 340 дан ортиқ махфий қабр топилди

Мексикадаги штатда бир йилда 340 дан ортиқ махфий қабр топилди

Фото: AP / General Prosecutor of Nayarit

Мексиканинг Веракрус штатида 2017 йил давомида 340 дан ортиқ махфий қабрлар топилди. Бу ҳақда штатнинг бош прокурории Хорхе Уинклер хабар қилди, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Унинг сўзларига кўра, ноқонуний қабрлар 44 та штат бўлинмасида топилган. Улардан 225 таси тана, 335 таси инсон бош суяги, 30 мингдан ортиғи суяк қолдиқларидир. Ҳозиргача уларнинг 111 та қолдиғи аниқланган.

Ўтган 20 йил мобайнида Мексикада зўравонликларнинг энг юқори даражаси 2017 йилда кузатилди. Унга кўра, кунига ўртача 80 киши ўлдирилди. Маълум бўлишича, 2010 йилдан Веракрус штатида 3,6 мингга яқин киши изсиз йўқолган. Мексиканинг мазкур ҳудуди анчадан буён иккита кучли наркокартелга айланган. Бу икки гуруҳ АҚШга гиёҳванд моддаларни етказиб бериш бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг