Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мен ёш истеъмолчиман» республика иншолар танлови ўтказилди

«Мен ёш истеъмолчиман» республика иншолар танлови ўтказилди

Фото: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг айниқса, ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари тарғиботини тизимли олиб бориш, ёшларнинг истеъмолчи сифатида билим ва кўникмаларини ошириш, энг зукко ва иқтидорли истеъмолчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида «Мен ёш истеъмолчиман» мавзусидаги республика иншолар танлови ўтказилди.

Мазкур танлов 3 босқичда, туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика босқичларида ўтказилиб, республикамиздаги 9600 дан зиёд мактабларнинг ўқувчилари қамраб олинди. Туман (шаҳар) босқичида I-III ўринни қўлга киритган 1000 га яқин иштирокчилар вилоят босқичида қатнашди.

Танловнинг вилоят босқичида энг яхши деб топилган кўрик-танлов материал (иншолар)лари танловнинг республика босқичига тавсия этилди. Мазкур босқич ғолиблари республика босқичи материаллари (иншолар)ни баҳоловчи комиссия аъзолари томонидан аниқланади.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги иштирокчилар республика босқичи ғолиблари бўлдилар.

Биринчи ўрин — Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 68-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллаева Шукрона.

Иккинчи ўрин — Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги 6-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Осимжонова Сарвиноз.

Учинчи ўрин — Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 1-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қамбаралиева Маъмура.

Кўрик-танлов ғолиблари федерация томонидан диплом ҳамда китоблар жамланмасини сотиб олишлари учун пул мукофоти билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг