Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ 214 миллион сўмдан зиёд қарздорликни ундирди

МИБ 214 миллион сўмдан зиёд қарздорликни ундирди

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 5 февралдаги жавобгар «Сурхондарёпахтасаноат» ҳудудий филиали МЧЖдан даъвогар «Ўткир» кўп тармоқли хусусий фирмаси фойдасига жами 214 681 280 сўм ундириш тўғрисидаги суд буйруғи чиққан эди.

Уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси Худойберди Ражабовга топширилган эди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматидан сайтимизга хабар беришди.

Давлат ижрочиси Х.Ражабов томонидан ушбу қарздорлик бир кун ичида, яъни 2018 йил 7 февраль куни тўлиқ ундириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг