Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ичимлик суви тармоқларини узиб қўйиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди

МИБ ичимлик суви тармоқларини узиб қўйиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди

Фото: МИБ

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унга кўра:

Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан бир қаторда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг 11 санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.

Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг