Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ: марҳум салкам 28 миллион сўм қарз эмиш?!

МИБ: марҳум салкам 28 миллион сўм қарз эмиш?!

Мажбурий ижро бюроси ходимлари баъзан кўз кўриб, қўлоқ эшитмаган ҳолатларга дуч келишади. Айниқса, таъминотчи корхона ва истеъмолчи ўртасидаги  муносабатларга оид ҳужжатларда.

Бюронинг Косон туман бўлими ходимлари «Раҳим сўфи» МФЙ ҳудудида электр энергиядан қарздорлик ҳолатлари ўрганилганда ғалати-ғалати манзаралар гувоҳига айланишди. Яъни,  66 та ҳолатда трансформаторларни электр тармоқларига улаш учун техник шартлар ва хизмат фармойишларини олмасдан ўзбошимчалик  қилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб берилиши оқибатида уч йиллик исроф (потерея)  юзага келган. Бунинг ҳисоб-китоби эса 405 миллион сўмдан ошиб кетди. Бунда кўп айб монтёрларга тушиши аниқ. Ахир улар фуқаролардан олган пулни чўнтакка уриб, тармоққа улаб кетаверишган-да. Ҳосил бўлган қарздорликни ёпиш учун «қўлбола қарздорлар» рўйхати шакллантирилибди. Бу рўйхатга тушган фуқаролар «қарзини» кўриб, эси оғиб қолиши ҳеч гап эмас: бири 30 миллион,  бошқаси 32 миллион сўм «қарз»?! Энг ачинарлиси «қарздорлар рўйхати»да  аллақчон бандалигини бажро келтирган марҳум  ҳам бор: унинг «қарзи» салкам 28 миллион сўм эмиш?!

Бошқа сохтакорликлар  ҳақида-ку, гапирмайлик.

Қайд этилган ҳолатлар бўйича МИБ Косон туман бўлими томонидан аллақачон жиноят иши қўзғатилди. Бир неча моддаларни ўзида мужжассам қилган «дело»лар шу кунлардан тергов қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг