Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ ўз ходимини жазога тортди

МИБ ўз ходимини жазога тортди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ўз ходимини жазога тортди. Бу ҳақда МИБ марказий аппарати матбуот хизмати бошлиғи Фаррух Тошпўлатов «Xabar.uz»га маълум қилди.

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Янги ҳаёт» МФЙда МИБ ходимининг фуқаро ўрнига ўзлари имзо қўйиб, жарима ёзганига оид хабар тарқалганидан сўнг текширув ўтказилган.

Аниқланишича, воқелик бир йил аввал содир бўлган. Яъни, ўтган йилнинг 9 сентябрь куни МИБнинг Олтиариқ туман бўлими давлат инспектори Янги ҳаёт қишлоғида яшовчи М.Жалоловага фойдаланилган электр энергияси учун 366,0 минг сўмлик қарздорлик ҳосил бўлганини айтиб, 5 кун муддатда тўлаши ҳақида талабнома тақдим этади. Бироқ, истеъмолчи кўрсатилган муддатда қарздорликни бартараф этмагани сабаб давлат инспектори хонадонни электр тармоғидан узмоқчи бўлганида қаршилик учрайди. Натижада М.Абдураҳмонов яна бир давлат инспектори Д.Обиджоновни ёрдамга чақиради.

Шу куни (16 сентябрь) М.Жалолованинг хонадони тармоқдан узилади ва бу ҳақда 0007546-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, имзолаш учун истеъмолчига тақдим этилади. Бироқ М.Жалолова имзо қўйишдан бош тортади. Давлат инспектори Д.Обиджонов буни тегишли тартибда қайд этиш ўрнига истеъмолчи номидан ўзи имзо қўйиб юборади.

Воқелик бир йил аввал содир этилган бўлса-да, ўрганиш давомида истеъмолчи ўрнига давлат инспектори имзо қўйган ҳолати тасдиқлангани сабаб Бюронинг Олтиариқ туман бўлими давлат инспектори М.Абдураҳмонов вазифасидан озод этилди. Бундан ташқари, давлат инспектори Д.Обиджоновнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича ташкил этилган ишлар жараёнида ҳомийларни жалб этган ҳолда М.Жалолованинг электр тармоғига қайта улаш бўйича тўланиши белгиланган маблағ тўлиқ қоплаб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг