Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ солиқ тўламаган тадбиркорларнинг автомашинаси, бино ва офис жиҳозларини хатловга олди

МИБ солиқ тўламаган тадбиркорларнинг автомашинаси, бино ва офис жиҳозларини хатловга олди

Фото: «Xabar.uz»

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ноқонуний фаолият юритаётган фуқароларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш орқали солиқ базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш, солиқ қарздорлиги ўсиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар белгилаб бермоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, солиқ қарзини қисқартириш мақсадида 2018 йил 18 май куни Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг қўшма буйруғи имзоланди. Унга асосан 1121 нафар ходимлар юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини суд тартибида ундириш ишларига жалб қилинди.

Ташкил этилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида ўтган 5 кун ичида 1387 та қарздорлардан 13,8 млрд.сўм маблағ давлат бюджетига ундирилди.

Бироқ огоҳлантиришларга қарамасдан бюджетга тушиши керак бўлган солиқларни тўламаган 1329 та қарздорларнинг 114,8 млрд.сўмлик 335 та транспорт воситалари, 457 та бино иншоотлари, 2631 та офис жиҳозлари ҳамда бошқа турдаги мол-мулклари ким ошди савдолари орқали сотиш ва тушган маблағлардан солиқ қарзини тўлаш учун хатловга олинди.

Бундай тадбирлардан қўзланган мақсад кимнидур жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас. Аксинча, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг