Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ томонидан уруш қатнашчиларининг коммунал тўловлари тўлаб берилмоқда (фото)

МИБ томонидан уруш қатнашчиларининг коммунал тўловлари тўлаб берилмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига кўра, мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларни моддий рағбатлантириб келинмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Мазкур тадбирлар жойлардаги тегишли идора, мутасадди ташкилот ва вазирликлар томонидан ҳам амалга ошириляпти.

Мазкур хайрия тадбирлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида ҳам давом эттирилмоқда.

Хусусан, уруш қатнашчилари ва ногиронлари яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларини амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилиши белгиланган.

Фото: «Xabar.uz»

Мазкур ҳужжат Бюронинг жойлардаги бўлимларига тақдим этилиши биланоқ тегишли тўловлар дарҳол амалга оширилади.

Давлатимиз томонидан ажратилаётган ушбу маблағлар республикадаги деярли 1173 нафар уруш қатнашчилари ва ногиронларининг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари даврасида топширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг