Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ томонидан замонавий дала-ҳовли ва хонадонлар сотувга қўйилди

МИБ томонидан замонавий дала-ҳовли ва хонадонлар сотувга қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюросининг «Электрон онлайн ауционларни ташкил этиш маркази» Тошкент вилояти Паркент туманидаги дала-ҳовли ҳамда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги хонадонни сотувга қўйди.

Дала-ҳовлининг умумий майдони 0.26 гектарни ташкил этади. Уй замонавий тарзда қурилган, 22 хонадан иборат. Шунингдек, дала-ҳовлида сауна, ёзги бассейн, ёзги айвонлар, ички ва ташқи иситиш тизимлари, уй кинотеатри, офис, мавжуд.

Тўлиқ замонавий услубда жиҳозланган, хусусан, ҳовли ва хоналари ичида жами 496 турдаги меҳмонхона ва ётоқхона ҳамда ошхона мебель тўпламлари, уй кинотеатри, массаж креслоси, жакузилар, телескоп, газ ва электр плиталари, музлатгичлар, кондиционерлар, телевизорлар, овоз чиқариш мосламалари, турли хилдаги спорт анжомлари, сифатли гиламлар, Европада ишлаб чиқарилган сифатли идиш-товоқлар, ҳар хил ўлчамдаги фужерлар, стаканлар, сувенирлар, «Swaroviski» тошларидан ясалган шахмат, Швейцария давлатида ишлаб чиқарилган соат ҳамда бошқа қимматбаҳо ашёлар мавжуд. Дала-ҳовли аукцион савдосига тўлиқ ҳолатда қўйилди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган хонадон энг замонавий мебель жиҳозлари ва маиший техника воситалари билан жиҳозланган. Қуйидаги инфографикадан бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкин:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг