Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ ходимлари учун «Жаноб Президент» фильми намойиш этилди

МИБ ходимлари учун «Жаноб Президент» фильми намойиш этилди

Бугун, 27 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази лойиҳа раҳбари Улуғбек Сайдиев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Жаноб Президент» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Хабарда айтилишича, мазкур фильм ходимлар ва тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирган.

«Давлатимиз раҳбарининг ички ва ташқи сиёсатида олиб бораётган позицияси, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросиҳамда халқ билан мулоқот қилиш масаласида олиб  бораётган ислоҳотларига тўхтаб ўтилиб, давлат хизматчиси ватанга садоқат руҳида фидокорона меҳнат қилиши, айниқса, Президентимизнинг «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган ғояси ҳар бир давлат хизматчисининг бугун кундаги шиори бўлиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди», — дейилади МИБ хабарида..

Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази лойиҳа раҳбари Улуғбек Сайдиев сўзга чиқиб, олиб борилаётган ислоҳотларга барча фуқаролар даҳлдор бўлиши кераклиги, бу жараёнда коррупция иллатига қарши курашиш муҳим эканлиги, бунда юртдошларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилиши ҳақидаги мулоҳазалари  билан ўртоқлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг