Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия курсантлари «Шараф ленталари»ни тарқатишда иштирок этишди (фото)

Миллий гвардия курсантлари «Шараф ленталари»ни тарқатишда иштирок этишди (фото)

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Жорий йилнинг 25 апрель кунида «Шараф лентаси»ни тарқатиш акциясига старт берилди. Шу боис Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги мажмуаси майдонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти курсантлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол ва кўнгилли ёшлари иштирокида миллий байроғимиз рамзи туширилган «Шараф лентаси»ни аҳолига тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Бекатга келиб тўхтаган жамоат транспортлари ҳамда автоуловларга Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган махсус стикерлар ёпиштирилди, йўловчилар ва йиғилганларга эса «Шараф лентаси» тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган мусиқий чиқишлар ҳамда эл ардоғидаги санъаткорларнинг ташриф буюргани акция иштирокчилари ва аҳолига юқори кайфият улашди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг