Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардияга ким таом тайёрлайди? Қозоннинг тепасида ким туради?

Миллий гвардияга ким таом тайёрлайди? Қозоннинг тепасида ким туради?

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори (323-сон, 17.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Huquqiy axborot» каналида маълумот бериб ўтилди.

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар хокимликлар томонидан танлаб олинади.

Аутсорсинг хизмати учун ҳисоб-китоб 15 фоиз олдиндан, 85 фоиз ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 5-санасигача амалга оширилади.

Аутсорсер фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро ва миллий стандартларга жавоб бериши шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тиббий ходим томонидан текшириб борилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга вақтинча фойдаланишга берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг