Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий интернет танлови ғолиблари аниқланди. Ғолиблар сафида «Xabar.uz» дастурий таъминоти яратувчиси ҳам бор!

Миллий интернет танлови ғолиблари аниқланди. Ғолиблар сафида «Xabar.uz» дастурий таъминоти яратувчиси ҳам бор!

2017 йилги Миллий интернет танлови ғолиблари.

Фото: «Facebook» / Қаҳрамон Қуронбоев -— Kahramon Kuranbaev

Шу йилнинг 27 ноябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши «Ёшлар пресс-клуби»да «Миллий интернет танлови» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ғолиблар сафида «Xabar.uz» дастурий таъминоти яратувчиси Шавкатилла Хамиджонов ҳам бор!

«Миллий интернет танлови» глобаллашув шароитида ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ҳамда юртимиздаги ислоҳотларни интернет тармоғида кенг ёритишда ёшлар иштирокини таъминлашга қаратилган йирик медиа лойиҳа ҳисобланади.

Танловга жами 405 анкета келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, қуйидагилар танловнинг 11 номинацияси ғолиблари бўлишди.

  1. Маданият ва санъат соҳасидаги энг яхши сайт — www.boqiybuxoro.uz (Рустам Рамазонов).
  2. Туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган энг яхши сайт — www.GoTrip.uz.uz (Сардор Шарапов).
  3. Энг яхши янгиликлар сайти — www.kun.uz (Маъруфжон Асқаров).
  4. Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт — www.mahallakengashi.uz (Жавлон Маннопов).
  5. Тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт — www.askdoctor.uz (Исломбек Иброхимов).
  6. Электрон китоблар учун яратилган энг яхши сайт — www.e-hilolnashr.uz (Бунёд Пўлатов).
  7. Замонавий фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт — www.mylab.uz (Шодлик Бабажонов).
  8. Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт — www.kitoblardunyosi.uz (Иброҳим Маликов).
  9. Кўп тилда яратилган энг яхши сайт — www.ilmiy-lugat.uz (Анвар Усманов).
  10. Энг яхши блог — www.qaraqalpaqstan.blogspot.com (Бауржан Ботабаев).
  11. Энг фойдали мобил илова — Русча-Ўзбекча луғат (Шавкатилла Хамиджонов).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг