Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий хавфсизлик хизмати институтида очиқ эшиклар куни ўтказилди (видео)

Миллий хавфсизлик хизмати институтида очиқ эшиклар куни ўтказилди (видео)

Фото: «Youtube»дан скриншот

Миллий хавфсизлик хизмати институтида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, очиқ эшиклар куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойишига мувофиқ ўтказилган.

Олийгоҳда ташкил этилган очиқ эшиклар кунига Тошкент шаҳридаги академик лицейларнинг 200 нафардан ортиқ ўқувчилари, мураббийлари бошчилигида таклиф этилган.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келганини таъкидлаб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг