Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қалбаки дори савдогарларини қўлга олдилар

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қалбаки дори савдогарларини қўлга олдилар

Фото: «Ferdoridarmon.uz»

2017 йил 24 декабр куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига сифатсиз дори воситаларини ноқонуний тарзда олиб ўтиш жинояти бўйича хабар келиб тушди.

1965 йилда туғилган, муқаддам судланган С.Х. яна ўз ишидан пушаймон бўлмай, такрор жиноятга қўл урди. У 2017 йил 8 сентябр куни 60 дона қутида «Бетоптик» 5 мг., «Феркайль» 2 мл. №100, «Oterop», 179 дона қутида «Амбербене» 15 мл./2 мл. номли ампула, 31 та қутида «Хилак форте-ташылар» 30 мл., 94 дона қутида қош бўяш ускунаси, 2 дона қутида «Бадяга гель» тиббий воситаларини ўтказмоқчи бўлганида Давлат божхона қўмитаси контрабандага қарши курашиш бўлими, Миллий хавфсизлик хизмати Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186/3-2 «б, в» (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг