Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда тарихий асар ўғриларига умрбод қамоқ жазоси берилади

Мисрда тарихий асар ўғриларига умрбод қамоқ жазоси берилади

Фото: РИА Новости / Ксения Никольская

Мисрнинг қадимий ёдгорликларини ўғирлаган ёки ноқонуний олиб чиқиб кетганларга умрбод озодликдан маҳрум бўлиш ва 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги жарима жазоси берилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Миср парламентининг қарорига кўра, республикадан тарихий ёдгорликни олиб чиқмоқчи бўлган ёки шунга ўхшаш ишларни қилган ҳар қандай одам умрбод қамалиши ва 10 миллиондан ортиқ Миср фунти миқдорида жаримага тортилади.

«Қора» археологлар ва тарихий ёдгорликларни ноқонуний сотиш билан шуғулланувчи савдогарлар Миср маданий меросининг душманларидан бири ҳисобланади. Ҳар ойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва археологлар ўнлаб ноқонуний қазишма ишларини аниқлашади. Бироқ уларнинг айримлари сотиш учун эмас, қабристон ва янги уйлар қуриш учун ноқонуний қазиб олинади.

Авваллари Мисрда бундай жиноятлар учун 7 йил қамоқ ва 50 минг долларлик жарима жазоси белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг