Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги мотам, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори, собиқ коллеж директорининг суди, халқаро тизимга ўтаётган «UZCARD», ЕЧЛда инглиз клубларининг тўқнашуви ва бошқа хабарлар

Самарқанддаги мотам, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори, собиқ коллеж директорининг суди, халқаро тизимга ўтаётган «UZCARD», ЕЧЛда инглиз клубларининг тўқнашуви ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 16 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ўзининг принципиал позициясига эга

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмак беришда тинчликсевар лойиҳаларни амалга ошириш, қўшни давлатнинг узоқ муддатли урушдан вайрон бўлган иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш орқали ўз қатъиятини намойиш қилиб келаяпти.

Таълим

Бош вазир Шарқшунослик институтининг янги биносини очиб берди

Мазкур институт биноси 2009 йилда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Уммон Султонлигига ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги имзоланган битимга биноан ушбу давлат иштирокида бунёд этилди.

Жамият

Самарқандда янгилик: «Эзгулик кутубхонаси» ҳақида эшитдингизми?

«Эзгулик кутубхонаси» очилгач, бунинг эшиклари ҳам бўлмаса, қулфлаб қўйиб бўлмаса, истаган одам кириб-чиқиши мумкин бўлса, кечаси аҳволи нима бўлиши билан қизиқдик.

Бош прокуратура АҚШ Махфий хизмати билан ҳамкорлик қилади

АҚШ Махфий хизматининг доимий вакили Дениз Фейднер ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент бошлиғи Акмалхўжа Мавлонов ушбу ҳужжатни Тошкентда имзолади.

Фарғона давлат университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 1991 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, Фарғона педагогика институти негизида Фарғона давлат университети ташкил этилган.

Матбуот — ёлғончилик минбарими?

Орадан шунча вақт ўтди. Хўш, «Намунавий чиқиндихона»да ишлар намуналидир? Бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш учун Тошкент маҳалласига йўл олдик.

Тошкент юридик коллежи собиқ директорининг суди бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, коллеж собиқ директори Темирова ушбу ҳолатга йўл қўйгани ҳамда жуда кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этгани учун бугун қонун олдида жавоб беряпти, деб қайд этган.

Президент тилга олган собиқ коллеж директори 10 га яқин моддалар билан айбланмоқда

Мазкур жиноят иши доирасида Тошкент юридик коллежида иш юритувчи котиб ҳамда кадрлар бўлими инспектори бўлиб ишлаган Абдулазиз Салимжоновга оид жиноят иши ҳам кўриб чиқилмоқда. У Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбланмоқда.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юзасидан Президент қарори имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ «Facebook»даги гуруҳга мурожаат қилди

«Facebook» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Э.П. «Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириғига биноан ЙПХ инспекторларига дарахт ва бошқа тўсиқлар ортида туриб, яширинча хизмат олиб бориш тақиқланди, амалда-чи?», деган савол билан мурожаат қилиб, иловага фотосурат жойлаштирган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Орол денгизининг сувлари Каспийга оқиб кетганини исботламоқчи

Есимхон Қанаатовнинг айтишича, агентлик ташаббуси билан яқин кунларда Орол денгизига яна бир марта медиатур ташкил этиш мақсадида. Мазкур медиатур давомида Орол денгизи сувларининг Каспийга оқиб кетганлигини исботлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.

«Миллий тикланиш» партияси журналист эътирозларига раддия берди

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида журналист Воҳид Луқмон «Миллий тикланиш» партияси сайловолди ваъдасини қачон бажаради?» сарлавҳали мақоласида лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича шахсий фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳаракат қилган.

Ҳодиса

Самарқандда ихтиёрий-мажбурий меҳнатга жалб қилинган 23 ёшли ўқитувчи ҳалок бўлди

Маълумотларга қараганда, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган бўлган.

Фото: «Xabar.uz»

Воқеани ўрганиш учун борган мухбиримиз эксклюзив мақола тайёрлаб келди. Эртага уни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

Технология

«iPhone X» учун дунёдаги энг ихчам ғилоф яратилди

Мобиль қурилмалар учун ғилофлар — бу ҳимоя ва дизайнни сақлаб қолиш ўртасидаги абадий тафовут. Аксессуар ишлаб чиқарувчилар мунтазам равишда улар ўртасида боғлиқлик яратишга интилади, бироқ ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди.

Марк Рочман: «Менда Ўзбекистонга оид битта ёмон, битта яхши хабар бор»

Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд, бироқ мамлакат ўз ўрнини топиши керак.

Америкалик бизнесмен: «UZCARD» орқали бутун дунёдан харидни амалга ошириш мумкин бўлади»

Бу тизим нафақат Ўзбекистон фуқароларига интернет орқали дунёнинг турли онлайн дўконларидан маҳсулотлар харид қилиш, хизматлардан фойдаланиши учун, шу билан бирга, келажакда туристлар Ўзбекистонга келганларида ўзларининг шахсий карточкалари орқали бу ерда исталган дўкондан нарса сотиб олиши ёки хизматлар ҳақини тўлашлари учун хизмат қилади.

Спорт

Расман! Достонбек Ҳамдамов «Анжи»га ўтди

Достонбек Ҳамдамов 15 март куни «Анжи»нинг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.

Қуръа ташланди: «Рома» — «Барселона», «Севилья» эса «Бавария» синовидан ўтади

Хабар берганимиздек, бугун Европа чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори эълон қилинди

Жойларда ёш иқтидорли ва салоҳиятли футболчиларни танлаб олиш (селекция) ва уларни профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси...

«Бунёдкор» стадиони миллий терма жамоа ихтиёрига берилди

Ўзбек футболининг 105 йиллигига бағишланган тадбирлар учун Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида замонавий футбол стадиони қурилади.

Футбол клублари мажбурий тўлов ва солиқлардан озод этилди

Юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадларидан даромад солиғи суммаси Ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ва профессионал футбол клубларига ҳомийлик ҳамда хайрия қилинганда ўн фоиздан ошмаган миқдорда камайтирилади.

Дунё

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Санкция рўйхатидан АҚШдаги 2016 йилги президент сайловига аралашишда айбланаётган 13 киши ва учта компания жой олган.

Дональд Трампнинг ўғли рафиқаси билан ажрашмоқда

Айтишларича, 40 ёшли Ванесса Трамп Манхеттен судига ажрашиш ҳақида ариза топширган. Ажрашиш ўзаро келишувга асосланиб, беш нафар фарзанд билан боғлиқ катта ҳуқуқий можароларга сабаб бўлмайди.

Тавсия қиламиз

Талаба нимани яхши кўради ёхуд Авлоний услубидаги оддий мулоҳаза

Толиби илмларимизнинг туриш-турмуши жуда қизиқ. Авлоний бобомиз бир аср муқаддам қаламга олган ушбу мавзуга камина бугунги кун нигоҳи билан разм солмоққа ҳаракат қилдим. Ҳукми ўзингизга ҳавола.  

Катта бўлсанг, ким бўласан?

Ёшлигимдан қандай қилиб прокурор бўлиш ҳақида ўйлай бошладим. Умримда прокурорларни кўрган эмас эдим. Ҳинд киноларидаги прокурорлар бундан мустасно. Бизнинг қишлоғимиздан прокурор чиқмаган. Мен учун прокурор Қорбобога ўхшаган идеалдай гап эди. Бу мақсадга интилиш мен учун фахрли бир иш эди.

Ҳожатбарор

Шунинг учун қанчалик қийин бўлса-да, йўлимда давом этдим. Машинада билинмас экан, қўшни қишлоқ велосипедда анча йўл экан. Роса тер тўкишга тўғри келди. Пишнаб қолдим, юзимни совуқ тер босди. Аммо ортга қайтмадим.

Кампирим йўқолиб қолди

– Менга қара, улим, – овозини пасайтирди Жума ота. – Бу... пойтахтди бобойлари шўх эмасма ишқиб? Битта-иккитаси мошиниға миндириб олған бўлса-я! Муродов кулди: – Йўғ-ей, отахон, бунақамас! Жа рашкчи экансиз-а!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг