Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди

Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамдам Қаршиев.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

Унинг ўрнига Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Журъат Якубов. Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўз навбатида, мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони лавозимига полковник Якубов Журъат Амангелдиевич тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг